Сафет Сушич: "Балки бўлажак жаҳон чемпионларига қарши ўйнаган бўлишимиз мумкин"

Aziz Tukhtamuradov
16 июн 2014, 07:38
Босния ва Герцеговина терма жамоаси устози Сафет Сушич ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Реалист бўлиш зарур - биз бугун жудаям кучли терма жамоага қарши ўйнадик. Балки, бўлажал жаҳон чемпионларига қарши ўйнагандирмиз. Ушбу ўйинда рақибга муносиб қаршилик кўрсатиш учун ъарактер кўрсатишимиз талаб этиларди. Режалаштирган ишларимизни амалга ошира олдик деб ўйлайман.

Футболчиларим юлдузлар олдида ҳеч қандай босимни ҳис қилмадилар.
Олдимизда 4 ёки 6 очко қўлга киритишимиз мумкин бўлган иккита ўйин турибди", - дейди Сушич.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru