

"Мен тўрт хил позицияда ўйнайдиган ҳужумчилар тоифасиданман. Чап ва ўнг қанот вингери, марказий ҳужум ҳамда ҳужумчи ортида ўйнай оламан.
Фаолиятимнинг катта қисмини чап қанот вингери сифатида ўтказдим. Аммо доимо мураббийларнинг назоратида бўлганман ва улар истаган позицияда ўйнашга ҳаракат қиламан", - деди Мане.



