Сабалета: "Манчестер Сити" "Боруссия"га яна бир нечта гол уриши мумкин эди"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016, 13:15
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалета Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Жамоамиз яна бир нечта гол уриши мумкин эди. Биз сифатли ўйин намойиш этдик. "Сити" ўйиннинг бошидан охиригача устунлик қилди. Турнирни ғалаба билан бошлаш қанчалик муҳим эканлигини билардик. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган, шу сабабли бу қимматли натижа. Энди "Селтик" меҳмони бўламиз. Бу жамоани гуруҳдаги энг кучсизи деб аташмоқда, аммо уларга қўшилмайман. "Кельтлар" жуда хавфли, айниқса ўз майдонида. Осон ўйин бўлмайди" - дейди Сабалета.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT Sport