Сабалета: "Гвардиола бизга Интернетга киришни таъқиқлаб қўйди"

Aslanov Jasurbek
4 окт 2016, 14:37
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалета жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг баъзи чекловлари ҳақида гапириб берди.

"Гвардиола барча машғулотдан олдин ва кейин бирга тановул қилишини истайди. Бундан ташқари, у бизга Интернетдан фойдаланишни таъқиқлади. Энг яхши мутахассислар билан ишлаш орзуларим амалга ошишидир, бугун эса шундай имкониятга эгаман. Бошқача яшасанг кўп нарсани ўрганасан. Билимдан ташқари, Гвардиола футболга бўлган муҳаббати билан ҳам ажралиб туради" - дейди Сабалета.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sport