UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  0 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  8 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  4 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168

Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик"

"Металлург" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:- Биринчи давра охирлашиб борган сари жамоалар барча имкониятларини ишга солиб, керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қилишмоқда. “Қизилқум”га қарши ўйин қийин кечишини билардик.

Шунга яраша ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинларини ўргандик. Керакли хулосаларга эга бўлдик. Ўз навбатида бу ой “Металлург” учун жудаям омадли ўтаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Сўнгги тўртта учрашувдаги кетма кет ғалаба шогирдларимнинг кайфиятини кўтариб юборди. Турнир жадвалида ёнма ён ўринларда бораётган рақиб билан принципиал ўйинда ҳам ғалабага бўлган иштиёқимиз устун келди.

Ҳисобда ортда қолаётган бўлишимизга қарамасдан тушкунликка тушмадик. Аксинча янада катта ғайрат билан олдинга ташландик. Кўрдинглар, бири биридан чиройли комбинацияларимиз ўз маҳсулини берди. Бутун ўйин давомида футболчиларга руҳий далда бўлиб турган ишқибозларимизга раҳмат. Насиб бўлса, яна битта ўйин қолди бу даврада. Уни ҳам муваффақиятли ўтказиб олиш ниятидамиз. Футболчиларимдан ҳеч бирини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бугун ҳамма ўйинчилар ғалаба йўлида яхлит, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика