UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  4 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим"

“Металлург” – “Қўқон 1912” жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.

Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Қўқон 1912” жамоаси олий лигамизда таркибини шакллантириб олган кучли клублардан бири саналади. Шу боисдан ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Қолаверса кетма кет иккита мағлубиятдан кейин яна ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчилар билан ҳам жисмонан, ҳам руҳан олиб борган тайёргарликларимиз зое кетмади. Бугунги натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Майдонда ҳаракат  қилганлар ҳам, ташқарида уларга мадад бўлиб турганлар ҳам ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришди, бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса бизни тинимсиз қўллаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.

Бизнинг муваффақиятимизда тезкор гол ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шундан кейин футболчилар майдонда ўз кучларига ишониб, эркин ўйнашди. Таркибни жамлашда қаторасига учинчи ўйинда муаммога дуч келаяпмиз. Бу гал таянч ярим ҳимоячимиз Аюбхон Нўъмонов Наманганда олинган иккита сариқ карточка боис майдонга туша олмади. Афсуски, Бухоро сафарига тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов ҳам бугунги огоҳлантириш сабабли бора олмайди. Аммо муаммоларни бартараф этиш, таркибдаги бўшлиқлар устида ишлаш учун  ҳали вақтимиз  бор, дейди Рустам Тўхтамуродович.

Янги мавсумда олий лига жамоалари бош мураббийларида ПРО лизенцияси бўлиши шарт

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика