Рустам Мирсодиқов "Бунёдкор" клубида иш бошлади
02 мар 2021 22:19
Янгиликлар
Рустам Мирсодиқов "Бунёдкор" клубида иш бошлади
Тажрибали ва таниқли мураббий Рустам Мирсодиқов сўнгги вақтларда диққат марказидан йўқолиб қолганди.
Мураббий "Бунёдкор" академиясида етакчи мутахассис сифатида иш бошлади. Эндиликда Рустам Мирсодиқов клуб академиясини ривожлантиришда ўз тажрибаси билан бўлишади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 66 ёшли мураббийнинг охирги жамоаси "Сурхон" бўлганди. Бундан ташқари, у "Дўстлик", МҲСК, "Локомотив", Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Металлург"да узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган.
Шунингдек, яқин кунларда академияда катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар