UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  0 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  1 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  8

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида айтишдан олдин бир нарсани қўшимча қилиб ўтай. Мен ўйин якунланиб , 2 дақиқа ўтган ўйин ҳақида бирон нарса дейишим жуда мушкул. Ўйин дискини қайта кўриб фикр айтиш керак. Ютқаздик. Демак айб менда. Мен йигитларни тўғри тайёрлай олмаганга ўхшайман. Йигитлар ҳам даврани сўнгги ўйинига чарқоч билан етиб келган ва бор кучи билан ўйнай олмади. Айни дақиқаларда якуний хулосани айта олмайман. "Машъал" жамоамиз ва таркиблар ўйин кўрсатди ва ғалабага эришди",  - дейди Рустам Мирсодиқов
 
- Бу йилда Бекободда янги стадионлар қад ростлади. Барча шароит етарлича. Бундан хулоса қилиб жамоа ўз олдига қандай мақсадни қўйган?


"Металлург" жамоасини ҳар доимги мақсади чиройли ўйин кўрсатиб , ғалаба қозониш. Биз қайсидир поғонани мақсад қилмаймиз. Фақат ғалаба ва чиройли ўйин кўрсатишдир.

- Мана биринчи давра якунланди. Энди "Металлург" таркибида қайсидир чизиқда ўзгариш бўладими ?

Мавсумлар ўртасида мен ҳеч қачон ўзгариш қилмайман. Мен уларга ишониб мавсум бошида таркибни тузганман ва шу таркиб сақланиб қолади. Ўзгартиришга хожат йўқ.

- Якунланган биринчи давра ҳақида умумий фикрлар қандай бўлди. Нималардан қониқдингиз, нималардан қониқмадингиз?


Футболчилар ва жамоа  мавсумни бир темпда ўтказа олмайди. Ҳамма ўйин бир биридан тубдан фарқ қилади. Жисмоний ҳолат ҳар хил бўлиб туради ва бу натижага таъсир ўтказади. Энди бир ҳафта дам ва шундан сўнг йиғин.  Қайтараман ҳар бир жамоа учун мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул. Бунинг учун иккита бир хил таркиб керак бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика