UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  0 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  0 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  0 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  9 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  46 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  10 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  7 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  11 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0

Рустам Мирсодиқов: "Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди..." Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди..."

“Металлург” – “Пахтакор” учрашувидан кейин бекободликлар устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Пахтакор” бизнинг энг ноқулай рақибимиз. Бу жамоага қарши футболчиларни ҳар сафар ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлаймиз. Машғулотларда йигитлар барчасини бекаму кўст адо этишади, бироқ ўйинда майдонга чиқишганида камчиликлар, нуқсонлар кўпайиб кетади. Биринчи даврада – Тошкентда ўтказилган ўйинни ёдга олинг. Камида дурангга эришишимиз керак бўлган ўйинда мағлубиятга учраганмиз. Бу сафар йигитларга катта раҳмат. Ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Бор куч ва маҳоратларини ишга солиб, тўқсон дақиқа давомида ташаббусни рақибга бермасликка ҳаракат қилишди. Масъулиятни ҳамма бирдек ҳис этди, шу боисдан ҳам керакли натижани қўлга киритдик. Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди, агар ўйинчиларимиз барча имкониятлардан унумли фойдаланишганида. Асосийси ғалаба қозондик ва таъқибчиларимиздан бироз узоқлашиб олишга эришдик. Шу куни стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман, барча футбол ишқибозларини эса яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман, дейди Рустам Тўхтамуродович.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика