UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  5 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0 13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  28 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  3 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  7 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  13 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  29 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  17 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  12 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  10 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  16 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3

Рустам Мирсодиқов: "Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди..." Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди..."

“Металлург” – “Пахтакор” учрашувидан кейин бекободликлар устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Пахтакор” бизнинг энг ноқулай рақибимиз. Бу жамоага қарши футболчиларни ҳар сафар ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлаймиз. Машғулотларда йигитлар барчасини бекаму кўст адо этишади, бироқ ўйинда майдонга чиқишганида камчиликлар, нуқсонлар кўпайиб кетади. Биринчи даврада – Тошкентда ўтказилган ўйинни ёдга олинг. Камида дурангга эришишимиз керак бўлган ўйинда мағлубиятга учраганмиз. Бу сафар йигитларга катта раҳмат. Ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Бор куч ва маҳоратларини ишга солиб, тўқсон дақиқа давомида ташаббусни рақибга бермасликка ҳаракат қилишди. Масъулиятни ҳамма бирдек ҳис этди, шу боисдан ҳам керакли натижани қўлга киритдик. Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди, агар ўйинчиларимиз барча имкониятлардан унумли фойдаланишганида. Асосийси ғалаба қозондик ва таъқибчиларимиздан бироз узоқлашиб олишга эришдик. Шу куни стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман, барча футбол ишқибозларини эса яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман, дейди Рустам Тўхтамуродович.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика