UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   90 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

“Металлург” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.
- Шаҳримизнинг 70 йиллиги нишонланиши арафасида турибмиз. Бугун шаҳар аҳолиси учун байрам совғаси тайёрлайсизлар деб умид қилгандик.
- “Пахтакор”дан фарқли равишда биз гол урмадик. Ура олмадик. Бизга юқори классдаги футболчи этишмаяпти. У ҳам бўлса ҳужумчи. “Пахтакор”даги футболчилар эса савия ҳиҳатдан устунлиги эвазига уриб кетди. “Динамо” билан ўйинни олайлик. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Афсуски ғалаба рақибларимизга насиб этяпти.

- Жамоа иккинчи бўлимда оқсаб қолгандек бўлди...
- Ҳа шундай. Балки соат 18:00да ўйинни бошлаганимизда яхшироқ ўйнаган бўлармидик. Биз ҳам истаймиз кечқурун ўйнашни. Аммо прожекторда муаммо бор.

- Мирабдуллаевнинг ҳолати қандай?
- Уни тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Лекин ҳозирча тайёр эмас.

- Бугун Зафар Сафоевни майдонга тушурдингиз. Унинг ўйини мухлисларга маъқул келди.
- Султонов ҳам ёмон дарвозабон эмас. Аммо “Динамо” билан ўйинда битта зарбадан битта гол ўтказдик. Бугун 2та гол ўтказдик аммо унинг айби бор деб ўйламайман. Ёш деб захирада олиб ўтиравериш ҳам бўлмайди. Агар руҳан ўсишга эришса унга ишонишда давом этамиз.

- “Динамо” билан ўйиндан кейин руҳий тушкунлик борми?
- Йўқ. Шунчаки биз гол ура олмаяпмиз. Ҳар бир ўйинда 5тадан кам имконият бўлмаяпти. “Бунёдкор” билан ўйинда ҳам шундай бўлди. Улар эса уришяпти. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика