Рустам Мирсодиқов: “Бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”
20 мар 2015 22:30
Янгиликлар
Рустам Мирсодиқов: “Бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди:
- Бугунги учрашувда “Навбаҳор”га ғалаба жуда зарур эди. Агарда наманганликлар дастлабки турда имкониятни бой беришмаганида бошқа ўйин бўлиши мумкин эди. “Навбаҳор” футболчилари ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда нима сабабдан ҳимояга ётиб олганликларини тушунмадим. Агарда майдон эгалари ҳужумга эътибор қаратишганида, учинчи голни ҳам уришлари мумкин эди деб ўйлайман.
Учрашув ёзилган дискни кўриб чиқиб якуний хулосага келиш мумкин. Чунки, ҳисобни очганимиздан кейин гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлгандик. Вазиятдан фойдалана олганимизда ўйинни бориши бошқача тус оларди. Наманганда ҳар қанда жамоага ҳам осон бўлмайди. Улар фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушишади. Шу сабабли бизга ҳам осон бўлмаслигини яхши билардик.
“Навбаҳор”ни кучсиз жамоа деб бўлмайди. Умуман олганда бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Агар “Навбаҳор” ўйнаса “Локомотив”дан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатиши мумкин. Яъни олдинги турдаги ва бу турдаги рақиб ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ деб ўйлайман. Чемпионатнинг дастлабки турларида, у жамоа кучли, буниси кучсиз деб айта олмайман. Негаки, барча жамоалар ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушади.
Дастлабки турда қайд этилган натижалар бу йилги чемпионатни кескин ва муросасиз руҳда ўтишига ишора қилди десак хато бўлмайди.

Фикрлар