UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рустам Мирсодиқов: “Бир қатор футболчиларнинг йўқлиги билинди” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Бир қатор футболчиларнинг йўқлиги билинди”

“Нефтчи” – “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
“Бугун озгина бизга тажриба етишмади. Чунки бугун асосий таркибнинг аъзолари Александр Ковалёв, Зоҳид Абдуллаев, Миртўра Акбаров ҳамда Шаҳзод Нурматов турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Албатта уларнинг йўқлиги бугунги учрашувда билинди. Леким барибир ёшларга ҳам имконият бериш керак эди. Ўйлайманки тажрибали футболчиларимиз йўқлиги билинди", - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов.

- Бунгача “Нефтчи”га келиб қанча ўйнаган бўлсак, жамоанинг ўз ўйин услуби бўларди. Қандайдир руҳият бор эди. Лекин бугун бу нарса кўринмади. Бугун йўқотишлар бўлгани учун ўзимизнинг ҳам ўйинимизда бу нарса билинди. Футболда 2-3 та етакчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир кўрасатади. Агарда юқорида айтиб ўтилган ўйинчилар бўлганида бугун бошқача кечарди.

- Мағлубиятдан кейин хатони ўзимдан қидираман. Қаердадир хатога йўл қойилган ёки таркиб танлаш борасида хато қилган бўлишим мумкин.

- “Металлург” янги жамоа эмас. Шунинг учун кетма-кет мағлубиятлардан кейин йигитларни тайёрлаш қийин кечяпти деб айта олмайман. Деярли бир хил таркиб билан ўйнаяпмиз. Шу боис ўйлайманки кейинги учрашувга болларни тайёрлаш қийин кечмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика