UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

Рустам Ашурматов: “Ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга йўл олишида реклама ва агентлар муҳим роль ўйнайди” Янгиликлар

Рустам Ашурматов: “Ўзбекистонлик футболчиларнинг хорижга йўл олишида реклама ва агентлар муҳим роль ўйнайди”

Бундан аввалги йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларида, турли халқаро нуфуздаги мусобақалардан муваффақиятли иштирок этиб келишди.

Табиийки, ушбу турнирларда ўзини кўрсатган ёш иқтидорларга чет эллик скаутлар томонидан эътибор ошади. Лекин, нима учундир клубларимиз ўз футболчиларини ёшлигидан хориж жамоаларига қўйиб юборишни исташмайди. Бунга Корея К Лигасида ўйнаётган ҳимоячимиз Рустам Ашурматов ҳам “Тезкор Студия” лойиҳасида ўз муносабатини билдирди.

“Битта нарсани аниқ айтишим мумкин, Поль Погба, ёки Умтитиларнинг энг катта фойдаси Европа футболида тарбиялангани бўлди. Уларда жамоадан жамоага ўтиш жараёни, трансферлар осонроқ кечади. Баъзи бир европаликлардан сўрасангиз Ўзбекистонни билмаслиги мумкин. Шунингдек, реклама, агентлик, клубларнинг футболчиларга катта сумма қўйиб қўйиши катта роль ўйнайди. Масалан, биз терма жамоага бориб ўйинимиз пасайиб қолади демаган бўлардим. Мисол учун бизга қарши ўйнайдиган футболчилар кучли жамоаларда, топ чемпионатларда ўйнашгани учун бизникилар билан таққослашади. Агарда кучли клублар ўзбек футболини ва чемпионатини яхши билганида жуда кўп футболчиларимиз Европага кетган бўларди”,- дейди Ашурматов.

Ўтган давр мобайнида кўплаб футболчиларимизга хусусан Акром Комиловга “Ред Булл Зальцбург”, Отабек Шукуровга “Хоффенхайм” , Забиҳилло Ўринбоевга Португалия юқори лигаси клублари томонидан чорловлар бўлган эди. Бироқ, трансферлар турли сабабларга кўра амалга ошмаганди.


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика