UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  0 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  116 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  3 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  22 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1

Рустам Ашурматов: “Кванджу” К-Лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқчи эмас” Янгиликлар

Рустам Ашурматов: “Кванджу” К-Лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқчи эмас”

Кеча Жанубий Корея К-Лигасидан ўрин олган иккинчи тур баҳслари ўтказилди.

Унда ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб бораётган “Кванджу” жамоаси “Сеул” меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди (0:1). Биз эса ўзбекистонлик ҳимоячининг ортда қолган икки тур ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳамма кўриб турибди. Учрашувлар мухлисларсиз ўтмоқда. Барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Шуларни инобатга олмаса бошқа ўзгаришлар йўқ. Жамоамиз энди юқори лигага чиқди. Бу жон сақлаб қолиш учун курашамиз дегани эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Икки мағлубият бизга кўпроқ нималар устида ишлашимиз кераклигини кўрсатди. Жамоада яхши савиядаги футболчилар етарли. Фақат озгина тажрибасизлик панд бермоқда. Боз устига яна учта асосий футболчимиз жароҳат сабаб бизга ёрдам бера олишмаяпти. Улар ҳам қайтса ўйинимиз бундан ҳам сифатли чиқишига ишончим комил.



Кореяда ўзбекистонлик футболчиларга қизиқишни ортишига ижобий ҳолат сифатида қараш мумкин. Бунга сабаб охирги йилларда ўйнаган ўзбек футболчилари ўзларидан яхши таассурот қолдирди. Масалан, Икром Алибоев, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов каби футболчилар К-Лигада ёмон ўйин кўрсатишмади. Агарда шу зайилда давом этса бу ерда ҳамюртларимиз яна кўпаяди.

Бевосита телеэкран орқали кузатиб бораётган мухлисларимизга карантин пайтида сабр тилайман. Ҳозирги қийинчиликлардан матонат ва ирода билан ўтиб олсак яна ҳамма ўзи истаган ишига қайтиши мумкин. Барчаларига омад ва соғлик тилайман”,- деди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, "Кванджу" дастлабки икки турда мағлубиятга учради ва айни пайтда К-лигада сўнгги поғонани эгаллаб турибди.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика