Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди
04 фев 2019 11:18
Янгиликлар
Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди
"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида давом эттиради.
Ашурматов 30 январь куни янги клуби ихтиёрига жўнаб кетган. Ҳамюртимиз айни пайтда ўзининг янги жамоаси билан Японияда йиғин ўтказмоқда. Расмий шартнома имзолаш маросими эса клуб Жанубий Кореяга қайтганидан сўнг бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқариб бормоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб сафида бразилиялик Жиль, Фелипе Силва ва Робсон каби легионерлар ўйнашди. Бундан ташқари ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган япониялик Сато Минори ҳам 2018 йилни "Гвангжу" сафида ўтказди. Жамоа ўз уй ўйинларини 40245 мухлисга мўлжалланган "Gwangju World Cup" стадионида ўтказади. Бу стадионда 2002 йилги мундиал баҳслари бўлиб ўтган.
Жанубий Корея К-2 лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади. 
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар