UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  5 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   9 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  6 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

"Нима дейиш мумкин? "Насаф" бу - "Насаф"! Қаршиликлар ОЧЛда ўйнайдиган юқори даражадаги жамоа ҳисобланишади. Улар бугун ўзларининг юқори маҳоратлари эвазига ғалаба қозонишди. Тажриба ўз сўзини айтди. "Насаф" жамоаси кўп йиллардан буён шаклланиб бораётган кучли рақиб. Жамоаларнинг даражасидаги тафовут борлиги аниқ ва буни тан оламан. Ўйиндан олдин ҳам "Насаф" биздан кучлилигини йигитларга айтиб ўтгандим. Футболда ҳар хил воқеалар бўлади. Агарда жипслашиб ҳаракат қилганимизда, ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олганимизда балки керакли натижани қўлга киритишимиз мумкин эди. Учрашувда битта яхшига вазият юзага келганди. Ўша имкониятдан Дониёр унумли фойдалана олганида, балки ўйин умуман бошқача бўлармиди. "Насаф" гол ўтказиб юборганида истайдими-йўқми тезкор ўйнарди. Умуман баҳс бошқача кечиши мумкин эди. Иккинчи турни ўтказиб юборганимиз ҳам озгина бўлсада жамоага руҳий томонлама билинди. Лекин буни сабаб деб кўрсата олмайман. Тан олиш керак, "Насаф" биздан кучлироқ эди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятларда Бакланов бизни қутқарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Қўқон-1912" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим", - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

- Сиз ўз вақтида "Насаф"да тўп тепгансиз. Аввалги жамоа билан ҳозирги "Насаф" қанчалик ўзгарган?

- Аввало мана шу ўтирган жойимиз, стадионни қаранг. Клубни инфраструктурасини қаранг. У пайтдаги жамоа билан ҳозиргисини таққослаб бўлмайди. Қашқадарёнинг аввалги ҳокими раҳматли Нуриддин ака Зайниевнинг хизматлари катта бўлган. Бу мани шахсий фикрим. Биз ҳам ҳавас қиламиз бунақа нарсаларга. Мен "Насаф"да бундан 15 йилча олдин ўйнагандим. Бу оз фурсат эмас. Футбол йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Лекин футболчиларнинг маҳорати бўйича бир нарса дея олмайман. Бунинг учун ҳозирги даврда ўйнаб кўришим керак бўларди. Лекин битта камчилик бу - ҳужумчилар. Мен ҳам ҳужумчи бўлганман. Ҳужумчи деганини ўзининг услуби бўлиши шарт. Яъни қандай, агарда ҳимоячи билан юзма-юз келганда уни алдаб ўта олиши лозим. Ҳужумчи дегани "финт" ишлатишни билиши керак. 

- Клубнинг молиявий имкониятлари қандай?

- Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Ҳаммаси жойида. Энди молиявий имкониятларимиз "Насаф", "Бунёдкор", "Пахтакор" ёки "Локомотив" клублариникидек эмаску. Лекин ҳаммаси ўз вақтида бажарилмоқда. Асосийси эътибор жуда кучли. Раҳбарият ва маҳаллий ишқибозларнинг юқори эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи турда "Пахтакор" билан ўйинимиз бўлмади. Энди "Андижон" билан бўладиган баҳсда катта аншлаг бўлади деб ўйлайман. Қўқон халқи катта футбол ҳавосини соғиниб қолишган.

"Насаф" ФК матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика