UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди"

«Шўртан» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Шогирдларимиз бугун яхши ўйнашди, бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этмоқчиман. Бугунги учрашув жанговор руҳда ўтди. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. “Шўртан” ҳам ғалаба қозониш учун борини берди. Бизникилар ҳам улардан қолишмади. Қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман.

- Ғузорга беш нафар етакчи футблчиларсиз келган бўлсаларингда ижлобий натижа қайд эта олдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Сафарга клиш олдидан етакчиларимиз жароҳат олиб қолишди. Натижада Ғузорга уларсиз келишга мажбур бўлдик. Бу эса захира ўриндиғида ўтирган айрим ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Ўзим ҳам футболчи бўлганим боис, захирада қолган ўйинчиларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Уларга бугун ўзларини кўрсатиш учун имконият яратиб бердик. Айрим футболчилар ўзларини кўрсата олишди.

- Бугун россиялик ҳимоячи Игорь Голбан олдинги чизиғда тўп сурди. Бу олдиндан режалаштирилган тактикамиди?
- Йўқ. Шунчаки, ўйиндан олдин таркибимизда бир нафар ҳужумчи қолганди. Игорь олдимга келиб, бугун ҳужумда ўйнаши учун имкон беришимни айтди. Бугун мени ҳужумга қўйинг, албатта гол ураман, деганди россиялик футболчи. Унинг ўзига бўлган ишончини кўриб, раъйини қайтара олмадим. Натижа ёмон бўлмади. Игорь рақиб дарвозасини ишғол этди. Қўлга киритилган очкода унинг ҳиссаси катта бўлди.

- “Шўртан” олдинги турларда ўз майдонида етакчи жамоаларни муҳим очколардан маҳрум этганди. Бугун эса ғалаба қозона олмади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
- “Шўртан” анча шаклланган жамоа. Улар ўз майдондарида ҳатто “Пахтакор” билан ҳам дуранг ўйнашди. Бугун ҳам ғалаба қозониш учун уларда бир неча вазиятлар юзага келганди. Аммо имкониятлардан оқилона фойдалана олмаслик натижасида дуранг қайд этилди. Кейинги ўйинларда ғузорликларга омад тилаб қоламан.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика