UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:17АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  32 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  3 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  3 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  406 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  43 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  2 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди"

«Шўртан» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Шогирдларимиз бугун яхши ўйнашди, бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этмоқчиман. Бугунги учрашув жанговор руҳда ўтди. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. “Шўртан” ҳам ғалаба қозониш учун борини берди. Бизникилар ҳам улардан қолишмади. Қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман.

- Ғузорга беш нафар етакчи футблчиларсиз келган бўлсаларингда ижлобий натижа қайд эта олдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Сафарга клиш олдидан етакчиларимиз жароҳат олиб қолишди. Натижада Ғузорга уларсиз келишга мажбур бўлдик. Бу эса захира ўриндиғида ўтирган айрим ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Ўзим ҳам футболчи бўлганим боис, захирада қолган ўйинчиларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Уларга бугун ўзларини кўрсатиш учун имконият яратиб бердик. Айрим футболчилар ўзларини кўрсата олишди.

- Бугун россиялик ҳимоячи Игорь Голбан олдинги чизиғда тўп сурди. Бу олдиндан режалаштирилган тактикамиди?
- Йўқ. Шунчаки, ўйиндан олдин таркибимизда бир нафар ҳужумчи қолганди. Игорь олдимга келиб, бугун ҳужумда ўйнаши учун имкон беришимни айтди. Бугун мени ҳужумга қўйинг, албатта гол ураман, деганди россиялик футболчи. Унинг ўзига бўлган ишончини кўриб, раъйини қайтара олмадим. Натижа ёмон бўлмади. Игорь рақиб дарвозасини ишғол этди. Қўлга киритилган очкода унинг ҳиссаси катта бўлди.

- “Шўртан” олдинги турларда ўз майдонида етакчи жамоаларни муҳим очколардан маҳрум этганди. Бугун эса ғалаба қозона олмади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
- “Шўртан” анча шаклланган жамоа. Улар ўз майдондарида ҳатто “Пахтакор” билан ҳам дуранг ўйнашди. Бугун ҳам ғалаба қозониш учун уларда бир неча вазиятлар юзага келганди. Аммо имкониятлардан оқилона фойдалана олмаслик натижасида дуранг қайд этилди. Кейинги ўйинларда ғузорликларга омад тилаб қоламан.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика