Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"
		
		02 апр 2024 20:44
        Янгиликлар	
	 
				 
				Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"
- Ўйин ҳақида...
- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли эди. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз жамоага таъсир қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба дарвозабонимизни айбдор қила олмайман. Сирпанчи майдонда у тўп йўналишини аниқ баҳолай олмади. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз деганимизда иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Менимча, учинчи голда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди, бироқ ҳакамларнинг қарори бошқача бўлди. Такрорий вазиятни кўриб чиқдик. Икки ҳимоячимиз чизиқ устида турганди. Дарвозабонимиз тўпни қўлидан чиқариб юборган тақдирда ҳам ўйинчиларимизга тегарди. Бу ҳолатда қандай қилиб гол бўлиши мумкин? Иккинчи таймда ўйинни жонлантирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш, албатта, ачинарли. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.
- "Хоразм" аввалги ўйинларга нисбатан суст ҳаракат қилди, бунга сабаб нима?
- "Қўқон-1912", "Бухоро" каби жамоалар Суперлигага даъвогар саналади. Биз ҳозирча турнир жадвалининг юқори поғоналарида юргандирмиз, бироқ аввал айтганимдек, ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиш керак. Ўйинни таҳлил қиламиз. Мағлубият кутилмаган зарба бўлди.
- "Хоразм" мавсум аввалида таркибни шакллантириб, бир қатор кучли футболчиларни далб қилди. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?
- Раҳбарият томонидан бизга вазифа қўйилмаган. Лекин юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Жўжаларни кузда санаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар