UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  6 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  7 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  19 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика