UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  28 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Руслан Аҳмедов: "Бухоро"нинг майдони аъло даражада экан" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Бухоро"нинг майдони аъло даражада экан"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдирди.





"Биринчи ўринда "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўз майдонида мухлисларига байрам қилиб беришди. Натижа эса адолатли, деб ўйлайман. Стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Аввал ҳам айтганимдек бугунги кун жаҳон футболида стандарт вазиятлар ўйиннинг тақдирига таъсир ўтказмоқда. Рақиб сафида бу борадаги яхши ижрочи Шавкат Саломов бор",- дейди Руслан Аҳмедов

- Қизил карточкага изоҳ бера оласизми?

- Қизил карточка бўлган вазиятни очиғи кўрмадим. Ўйиндан кейин батафсил вазиятни кўриб изоҳ бериш мумкин. 

- Жамоа 10 киши бўлиб қолганига қарамай ҳимояга ётгани йўқ...

- Футболчилардан ютқазган тақдиримизда ҳам чиройли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз. Ўйин дурангга мос тарзда ўтди. Бир очко билан ортга қайтишимиз мумкин эди. Иккинчи даврадан бошлаб академиядан ҳам футболчиларни жалб қилиб борамиз. Улар асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказишади. 1-2 йил ичида булар яхши шаклланган жамоа бўлади. Эътиборимиз ёшларга қаратилган. 

- "Бухоро"нинг янгиланган майдони ҳақида фикрингиз?

- Майдон сифати аъло даражада. Осиё миқёсидаги ўйинлар ўтадиган ҳолатда. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика