UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  5

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Арал" — "Хоразм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир руҳда ўтишини олдиндан билгандик. Бу ҳаво ҳарорати билан ҳам боғлиқ, бугун 30-40 даража иссиқ бўлиши кутилаётганди. Юқори ҳарорат икки жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Яккакурашларда "Арал" футболчилари бизникиалрга қараганда тезроқ ҳаракат қилди. Шу боис, ўйин бошида назоратни йўқотиб қўйганимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат, улар ҳаракат қилишди, иккинчи бўлимда қарши ҳужумлар ташкиллаштиришди. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

Жамоанинг бугунги ўйинга ташрифдан мақсади ҳақида

- Шогирдларимга доимо "Майдонга ғалаба учун чиқинглар, бошқа натижа бўлмаслиги лозим", дея уқтираман. Ғалаба қайси лигада бўлишидан қатъий назар, футболчига мотивация беради.

"Хоразм"  ҳисобни тенглаштириб олгач, вақтни чўзишга ҳаракат қилди...

- Натижага эришиш учун иккинчи жамоа бўлиб туриб қарши ҳужумларда вазият яратишимиз керак эди. Бу фақат бизда эмас, дунё футболи шунақа. Ҳатто Чемпионлар лигаси ёки терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда ҳам қайсидир жамоа натижага эришиш учун шундай услуб қўллайди. 

"Хоразм"нинг молиявий аҳволи ҳақида

- Ўтган йилги ҳисоб-китобларни ҳал қилишди, аммо янги мавсумда бу борада бироз молиявий танглик бўлмоқда. Лекин аҳволимизни ёмонмас деса ҳам бўлади. Яқинда футболга оид Президентимиз қарори эълон қилинди, шу боис эндиликда жамоага ҳомий бириктирилса керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика