UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  1 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  1 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  12 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Хоразм

Темур Исмоилов - 72'

Про лига. 2-тур

20/03/2024, 15:45

1
:
2
Тугади

Шўртан

Улуғбек Худойбердиев - 13', Шаҳбоз Нуриддинов - 46'

45'
90'
72'  Темур Исмоилов
72'  Шерзод Ғуломжонов
13'  Улуғбек Худойбердиев
24'  Муҳриддин Зоиров
46'  Шаҳбоз Нуриддинов
46'  Миржалол Жумаев
69'  Нодирбек Мукаров

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан"га қарши ўйин осон ўтмаслигини билардик. Про лигада бу йилдан 8 та жамоа иштирок этаяпти, 4 даврали ўйинлар бўлади. Шу сабабдан чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи нотўғри. Ўтган турда "Олимпик Мобиуз" билан тўқнаш келдик, бу учрашув ҳам осон ўтмади. "Шўртан" Суперлигага даъвогар клублардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бугунги ўйин ҳам қийин ўтди.

- "Хоразм"нинг таркиби деярли ҳар мавсумда янгиланиб кетади. Бунга сабаб нима?

- Ўтган йилларда жамоада молиявий қийинчилик бор эди. Кўрпага қараб оёқ узатганмиз, футболчилар ҳам молиявий таъминот бўлмаса, бу жамоадан кетиб қолиши мумкин. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида бизга ҳомий бириктирилди. Ҳозир молиявий холатимиз яхши, шундан келиб чиқиб савиялироқ футболчиларни таркибга жалб этдик. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилиб, олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Шўртан"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этилмаганига сабаб нима?

- Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазгандан қандай наф бор? Чиройли ўйнаб ютқазганимиз бизга фойда бермасди. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамиз ўзини оқлади, иш берди деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 мар 22:38:25
Arsenal london drujba
Oldingizdagi vazifani aytmabsizqu Ruslon og'a
+1   
20 мар 19:52:10
Otabek Vaisov
Музаффар Махмудов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шўртанга 2 та гол ёзиб қўйибсизлар, админжонлар
Avtagol bólgan
   
21 мар 02:45:37
Музаффар Махмудов
Otabek Vaisov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Avtagol bólgan
Қайси гол автогол бўлди?
   
20 мар 21:47:06
Zayniddin
Хам доимгидай, старт дахшат-мавсум охири нол.
   
20 мар 19:44:17
Музаффар Махмудов
Шўртанга 2 та гол ёзиб қўйибсизлар, админжонлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика