UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41"Нефтчи" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Хоразм

Темур Исмоилов - 72'

Про лига. 2-тур

20/03/2024, 15:45

1
:
2
Тугади

Шўртан

Улуғбек Худойбердиев - 13', Шаҳбоз Нуриддинов - 46'

45'
90'
72'  Темур Исмоилов
72'  Шерзод Ғуломжонов
13'  Улуғбек Худойбердиев
24'  Муҳриддин Зоиров
46'  Шаҳбоз Нуриддинов
46'  Миржалол Жумаев
69'  Нодирбек Мукаров

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан"га қарши ўйин осон ўтмаслигини билардик. Про лигада бу йилдан 8 та жамоа иштирок этаяпти, 4 даврали ўйинлар бўлади. Шу сабабдан чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи нотўғри. Ўтган турда "Олимпик Мобиуз" билан тўқнаш келдик, бу учрашув ҳам осон ўтмади. "Шўртан" Суперлигага даъвогар клублардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бугунги ўйин ҳам қийин ўтди.

- "Хоразм"нинг таркиби деярли ҳар мавсумда янгиланиб кетади. Бунга сабаб нима?

- Ўтган йилларда жамоада молиявий қийинчилик бор эди. Кўрпага қараб оёқ узатганмиз, футболчилар ҳам молиявий таъминот бўлмаса, бу жамоадан кетиб қолиши мумкин. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида бизга ҳомий бириктирилди. Ҳозир молиявий холатимиз яхши, шундан келиб чиқиб савиялироқ футболчиларни таркибга жалб этдик. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилиб, олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Шўртан"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этилмаганига сабаб нима?

- Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазгандан қандай наф бор? Чиройли ўйнаб ютқазганимиз бизга фойда бермасди. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамиз ўзини оқлади, иш берди деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика