Руслан Аҳмедов: "Янгиер" таркибидаги тажрибали ижрочилар ўйин тақдирини ҳал қилди"
16 май 2022 10:29
Янгиликлар
Руслан Аҳмедов: "Янгиер" таркибидаги тажрибали ижрочилар ўйин тақдирини ҳал қилди"
Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиннинг дастлабки яримида ташаббус жамоамиз томонида эди. Футбол 90 минут ўйналади. Буни йигитларга ҳар доим айтиб келаман. Тажрибасизлик эвазига индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Учинчи голни умуман ақлимга сиғдира олмаяпман. "Янгиер" таркибида тажрибали ижрочилар кўпчиликни ташкил қилади. Айнан улар ўйин тақдирини ҳал қилишди, дея оламан. Ишлашда давом этамиз. Футбол хатоларни кечирмайди. Меҳмонда ғалабага эриша олмаяпмиз. Уйда эса аксинча",- дейди Руслан Аҳмедов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар