UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  44

Рус мамлакатига футбол қайтмоқда. РФПЛнинг 18-тур превьюси Янгиликлар

Рус мамлакатига футбол қайтмоқда. РФПЛнинг 18-тур превьюси

Бугун Россия чемпионатининг иккинчи даврасига старт берилади ва клублар қишки уйқудан сўнг илк учрашувларини ўтказишади.

"Томь" - "Ростов"

3 март, 21:00.


Россия чемпионатининг 2017 йилдаги илк тури Томсда бошланади. Биринчи давра аутсайдери жорий йилда иккита расмий учрашув ўтказишга улгурган, Европа лигасининг 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед" билан ўйнайдиган "Ростов"ни қабул қилади. Ростовликлар формага кириб олди ва жорий мавсумни еврокубоклар зонасида якунламоқчи.

Томск жамоасида молиявий муаммолар бор ва турдан-турга футболчиларнинг норозилиги ошиб боряпти. Асосий умид - ёшлардан. Улар ўз номи ва келажаги учун курашишлари лозим. Аммо рақиб Европа лигасида "Спарта"ни спарринг рақиб сифатида кўрадиган "Ростов" бўлса, ёшларга очко олиш жуда қийин бўлади.


"Оренбург" - "Арсенал" Тула

4 март, 16:00.


Биринчи давра аутсайдерларининг баҳси. "Оренбург" ва "Арсенал" илк учрашувда жарликдан қандай чиқиши кераклигини кўрсатиши керак. Эслатиб ўтамиз, 17 турдан сўнг фақат 5 та жамоа 12-ўрин учун курашмоқда. "Анжи" ҳозирча ўзини хотиржам ҳис қилиши мумкин. Махачкала жамоаси биринчи даврада иккала жамоа очкосини қўшиб ҳисоблагандан бироз камроқ жамғарди.

Майдон эгалари давралар оралиғида вазиятни ўнглаш учун уч киши ўрнига ишлайдиган Словакия терма жамоаси ҳужумчиси Михал Дюришни сотиб олган эди. Шунга қарамай, жамоанинг ҳимоядаги муаммолари ҳал бўлгани йўқ. "Арсенал" эса деярли ярим таркибни ўзгартирди. Габулов ва Кирилл Комбаровлар жамоага оғир вазиятда ёрдам бериши мумкин. Энди ҳужумчилардан бири гол уришни бошлаши керак.


ЦСКА - "Зенит"

4 март, 18:30.


Қишки танаффусдан кейинги илк турда катта масштабдаги кураш гувоҳига айланишимиз мумкин. Европа лигасида омадсизликка учраган "Зенит" энди бор эътиборини ички чемпионатга қаратади. ЦСКА ўтган йилги вазиятни ўнглаб, ғалабали серияни бошлашга уринади. Майдон эгалари трансфер ойнасида яхши ишлашди, "Зенит" эса ҳар доимгидек йирик харидларни амалга оширди.

Иванович, Эрнани, Лунев, Молло, Цаллагов - танаффусда жамоага қўшилган футболчиларнинг ҳаммаси эмас. Жамоа давралар оралиғида яхшигина пул ишлаб олишга ҳам муваффақ бўлди. Хитойликлар Витселни бир қоп пулга сотиб олишди, "кўк-оқ-ҳаворанглилар" "Крилья Советов"ни кучсизлантириб, "Челси"ни ёшартиришга муваффақ бўлди.

Баҳс олдидан Кокорин борасида Москвадан нохуш хабар келди. Александр йўл қоидаларини бузгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиши мумкин. Ҳали ҳам болаларча одатларидан воз кечмаган Саша премиум-класс машинасида Москва кўчалари бўйлаб тез юргандан, майдонда тезроқ югуриш яхши эканлигини тушунмаяпти.

"Зенит" еврокубокни тарк этганидан ғазабда ва вазиятни иложи борича ўнглашга интилади. Луческу ўз футболчиларига жиддий талаблар қўяди ва уларга хатоларини илк турлардан тўғирлашга мажбур қилади.


"Урал" - "Амкар"

5 март, 13:30.


"Урал" янги йилда Россия чемпионатидаги илк учрашувда "Амкар"га қарши ўтказади. Биринчи давранинг ихтироси бўлган "Амкар" қишда "Спартак"ка ўтган дарвозабон Селихов ва ҳимоячи Жикиядан айрилиб қолди. Аммо таркибда кучайиш ҳам бўлди. "Зенит" футболчиси Алексей Гасилин пермликлар сафини тўлдирди. "Амкар"да оқсаётган ягона жой - дарвоза. Энди Денис Вамбольт "Спартак"ка ўтган Селихов ўрнини босишига тўғри келади.

"Урал" лигада жон сақлаб қолиш учун курашади. Жамоа оддий вазиятдан ўз дарвозасига гол олиб келмаса, ноқулай вазиятдан чиқиб кетиш учун яхши имкониятга эга.

"Амкар" жорий мавсумда меҳмонда яхши ўйнамаяпти. Бу 2017 йилда ўзгариши ёки ўзгармаслигини тез орада билиб оламиз. Аммо "Урал"да очко олиш учун яхши имконият бор. Меҳмонлар бу баҳсда дарвозабон ва футболчилар ўртасидаги ўзаро тушуниб ўйнашни ривожлантириши керак бўлади.


"Крилья Советов" - "Локомотив"

5 март, 16:00.


"Крилья Советов" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади. Давралар оралиғида Цаллагов ва Молло трансферидан яхшигина даромад кўрган "Крилья" янги футболчилар учун пул сарфламади ва эркин агентлар билан таркибни кучайтирди. Энг йирик шартнома имзолаш "Барселона" ва "Арсенал"дан тўшп тепган Александр Глеб билан бўлди. Александр аввалгидек ёш эмасдир, бироқ ўйинни қолганлардан яхшироқ ўқийди.

"Локомотив" ҳам давралар оралиғида янгиликлар лентасини тўлдириб ташлади. "Темирйўлчилар" афсонаси Дмитрий Лоськов жамоа билан шартнома тузди. Ўйновчи мураббий? Агар Лоськов майдонга тушса, кўплаб мухлислар стадионларга қайтиши мумкин. Жамоага "Краснодар"дан Ари ҳам таклиф қилинди. Фарфан ҳам ўзини кўрсатиши мумкин.

"Локо" ҳужум чизиғи ўз кучини Самарада кўрсата бошлаши мумкин. Агар москваликлар турнир жадвалида ўсишга эришмоқчи бўлса, "Крилья Советов"ни бу баҳсда таслим этишлари лозим.


"Краснодар" - "Спартак"

5 март, 18:30.


Жорий турдаги ТОП-учрашув 2. "Буқалар" ўз майдонида турнир жадвали етакчиси "Спартак"ни қабул қилади. "Қизил-оқлар" бу мавсум кўпчиликнинг ишончини оқлашга яқин туришибди. Агар "Спартак" чемпионлик совринини қайтарса, буни камида Россиядаги барча муҳокама қилади. Кузатамиз!

"Краснодар" Европа лигасининг кейинги босқичига чиқиб, жорий йилда чемпионатга тайёрлигини исботлаб қўйди. Кейин, Россия Кубогида кутилмаган натижа қайд этилди. "Буқалар" 3:0 ҳисобида "Урал"ни мағлуб этаётган бир пайтда Смолов ўз дарвозаси томон пенальти ишлади ва жамоа яна иккита гол ўтказиб юборди. Пенальтилар сериясида омад уралликларга кулиб боқди.

Жамоалар трансфер ойнасини муваффақиятли ўтказишди: "Краснодар" Одил Аҳмедовни "Шанхай СИПГ"га сотиб, тушган пулга Рамирес ва Классонларни харид қилди, "Спартак" эса Самедовни қайтарди, "Амкар"ни кучсизлантирди. Қишда "Милан"дан "Спартак"ка ўтган Луис Адрианони кузатиш қизиқ бўлади.


"Терек" - "Уфа"

5 март, 21:00.


"Терек" келаси мавсумда еврокубокларда қатнашиш учун мавсумнинг иккинчи қисмида жиддий курашади. Уларнинг асосий рақибларидан бири тўртинчи поғонадан бор-йўғи 3 очко ортда қолаётган "Уфа" бўлади. Турнир жадвали ўртасидаги зичлик ҳайратлантиради, демак мухлислар чемпионатининг иккинчи қисмини катта қизиқиш билан кузатишади.

"Терек" давралар оралиғида сезиларли даражада таркибни кучайтирди. "Рома"дан келган Гиомбер ҳимоя чизиғини янада ишончли қилади, Оздоев эса ўзининг рейдлари билан рақиб ҳимоячиларини ҳолдан тойдиради.

"Уфа" устози Сергей Семакнинг РФПЛдаги дебюти яхши ўтиши мумкин. Жамоа давралар оралиғида яхши ишлади ва бир қанча эркин агентларни ўз сафига қўшиб олди.


"Анжи" - "Рубин"

6 март, 21:30.


Турнинг сўнгги учрашувида "Анжи" "Рубин"ни қабул қилади. Мавсум бошида катта харидлар билан мухлисларни ҳайрон қолдирган қозонликлар, давралар оралиғида кўплаб футболчиларни ижарага берди. Асосий йўқотиш сифатида "Терек"ка ўтган Оздоевни айтиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда жамоада сифатли ўйин кўрсата оладиган футболчилар етарли.

"Анжи" қишда қайта ишга тушди. Мухлислар умуман янги жамоа гувоҳига айланишади. Деярли 20 нафар футболчи жамоани тарк этди, шунча ўйинчи клуб таркибига қўшилди. Янги келганлар кетганлардан бироз кучсизроқ кўринмоқда. Бу жамоанинг молиявий имкониятлари пасайганини кўрсатади.

"Анжи" тезроқ ўз ўйинини топиб олиши керак. "Рубин" бу баҳсда янгиларни хафа қилиши ҳақиқатга яқинроқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика