

“Бу ҳужум уюштиришни жуда яхши ўзлаштирган жамоалар ўртасидаги очиқ ўйин бўлади. “Бавария” ва ПСЖ бир-бирига муаммолар туғдиради. Ҳақиқий тўқнашув бўлади. Ўйлашимча, парижликлар Неймар, Килиан Мбаппе ва Анхел Ди Мария билан “Бавария”нинг юқори ҳимояда ўйнашидан фойдаланиб қолади. Улар ярим финалда “Лион” уддалай олмаган имкониятларга эга бўлишади.
“Бавария”нинг устунлиги шундаки, уларнинг асосий таркибидаги бир қатор футболчилар Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга улгурган, улар босимга қарши қандай туришни билишади. Бироқ, ПСЖ ғолиб бўлишини ҳис этяпман”, дейди Руни.



