Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди
07 фев 2025 12:35
Янгиликлар
Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди
Манбага кўра, "Amazon" компанияси "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунини Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинига эксперт сифатида таклиф қилди.
Шунингдек, компания Англия терма жамоаси собиқ сардори доимий иш ўрнига эга бўлишини муҳокама қилди. Ҳозирча расмий келишувга эришилмаган.
"Amazon" турнирни Буюк Британияда намойиш қилиш ҳуқуқига эга. Компаниянинг бошқа машҳур номлари орасида Дэниэл Старриж ва Алан Ширер бор.
Бундан ташқари, Руни "Sky Sports", BBC ва "TNT Sports" томонидан ҳам таклиф қилиниши мумкин.
"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги беллашув 11 февраль куни тунда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар