UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

Руфат Акрамхўжаев: "Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак" Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: "Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев championat.asia сайтига интервью берди.

"Бугун қийин учрашув ўтказдик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Учрашув давомида айрим вазиятлар тушунарсиз бўлди. Жамоамиз футболчиларига бу борада эътирозим бор.
Бугунги учрашувда стандарт вазиятларда иккита гол ўтказиб юбордик, бу бизни камчилигимиз, ҳимоямиз бир оз бўш ҳаракат қилди, шу каби хатолар устида янада жиддийроқ ишлаймиз.

Қизил карточка кўрсатилган вазиятда Даниел Насриддиновга қандай айб қўйилди, бу бизга эшитилмади. Ушбу вазиятга учрашув бош ҳаками биздан кўра яқинроқ эди, демак ҳаммасини кўриб-билиб кейин қарор чиқарган, футболчимиз учрашувдаги иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.      

Жамоамиз олдида Суперлигага чиқиш вазифаси турибди, бу вазифа хеч қачон ўзгармайди, биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаш ёки ўтиш ўйинларида ғалаба қозониб, Суперлигага чиқиш. Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Сурхон” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика