UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Руфат Акрамхўжаев: “Ғалабани ушлаб қолиш учун йигитларга характер етишмади” Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: “Ғалабани ушлаб қолиш учун йигитларга характер етишмади”

Кеча биринчи лига ўйинларига старт берилди. Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби Нукусда “Орол” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Руфат Акрамхўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.   

- Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун йигитларда ҳаяжон сезилди. Расмий учрашувлар билан назорат баҳсларни фарқи бўлади албатта. Футболчиларим негадир ҳайиқиб ўйнашди. Биринчи бўлимда ўйинимиз яхши қовушди. Ҳисобни ҳам биринчи бўлиб очишга эришдик. Аммо иккинчи таймда ҳаммаси ўзгариб кетди. Мезбонлар ўз уйида мағлубиятдан қутилиб қолиш учун астойдил курашди. Уларда ғалабага ташналик хусусияти мужассам эди. Иштиёқ кучлилик қилди.

- Жамоамнинг намойиш этган ўйинидан умуман кўнглим тўлмади. Бунгача ташкил этилган назорат учрашувларида футболчиларим умуман бошқа ўйин кўрсатганди. Нима ҳам дердик, бу – футбол. Умид қиламанки келгусида ҳаммаси яхши бўлади.

- “Орол” ҳам асосан тўпни олдинга тепиб юбориш орқали ўйин кўрсатди. Бунақанги учрашувда дуранг қайд этиш ҳам қайсидир маънода қониқарли дейиш мумкин. Лекин яна қайтараман, ўйиндан қониқмадим.

- Кейинги турни яна сафарда ўтказамиз. “Хоразм”га қарши ўйинда ғалаба қозонишга харакат қиламиз.

- Таркибда асосан ёшлар бор. Тажрибали ўйинчилардан биргина Музаффар Умурзоқовни айтиш мумкин. Шунингдек ўз вақтида олий лигада ўйнаган иқтидорли футболчи Исроил Эргашевни ҳам таркибга қўшиб олганмиз. Қолгани эса асосан 1994-1995  йилларда таваллуд топган футболчилардир. Асосий мақсадимиз олий лигага муносиб ўйинчиларни тайёрлаб бериш.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика