Руди Гарсия: "Рома" Чемпионлар лигаси даражасида эканлигини исботлади"
01 окт 2014 12:27
Янгиликлар
Руди Гарсия: "Рома" Чемпионлар лигаси даражасида эканлигини исботлади"
"Рома" бош мурабийи Руди Гарсия "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳатто энг оғир гуруҳдалигимизга қарамай биз Чемпионлар лигаси даражасида эканлигимизни исботладик ва мен футболчилар билан фахрланаман. Жамоамизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлиши аниқ эди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида ҳимояда ўтириб қолдик, бунга сабаб марказий ҳимоячилар бир неча ҳафтадан бери ўзгаришларсиз ўйнашмоқда. "Рома" ўзини яхши томондан кўрсатганидан хурсандман. Бу ўйинда Эшли Коулни ажратиб кўрсатишим мумкин. Инглиз ҳавосиз унга қўшимча куч берган бўлса керак! У буюк чемпионлигини исботлади" - дейди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Рома" ўртасидги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар