UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  4 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  12 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  20 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

“Рубин” қўшимча дақиқада “Спартак”ни ғалабадан маҳрум қилди Янгиликлар

“Рубин” қўшимча дақиқада “Спартак”ни ғалабадан маҳрум қилди

Россия Премьер-лигасида 12-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.

Қозоннинг “Рубин” жамоаси ўз майдонида Москванинг “Спартак” клубини қабул қилиб, қўшиб берилган дақиқада киритилган гол эвазига дурангга эришди. Ҳимоячи Егор Сорокин ўз голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

“Казань Арена”да ўтган ўйиннинг 78-дақиқасида бош ҳакам Василий Казарцев мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилаган ва 11 метрли нуқтадан ҳимоячи Дмитрий Комбаров адашмаган эди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 

Бугунги дурангдан сўнг “Рубин”нинг очколари 19тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. “Спартак” эса 19 очко билан 6-поғонадан жой олган. 

Россия чемпионати. 12-тур

Рубин – Спартак 1:1 (0:0, 1:1)

“Казань-Арена”

Голлар: 0:1 – 78, пенальти Комбаров, 1:1 – 90 Сорокин.

Рубин – Коновалов, Уремович, Навас, Гранат, Камболов, Байрамян (Сорокин, 90), Коновалов, Устинов, Подберезкин, Кудряшов, Полоз (Бухаров, 76).

Спартак – Максименко, Жикия, Боккетти, Кутепов, Комбаров, Попов (Еременко, 61), Зобнин, Ташаев (Мельгарехо, 86), Игнатов, Ханни (Нимели, 57), Петкович.

Огоҳлантиришлар: Комбаров (41), Ханни (44), Подберезкин (47), Устинов (63), Ташаев (79), Зобнин (87).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика