“Рубин” бир киши кам бўлиб қолган “Анжи”ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
6 мар 2017, 23:35
Россия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган учрашувлардан бири якунланди.

Унда Қозоннинг “Рубин” клуби Каспийскда “Анжи” меҳмони бўлди. “Анжи-Арена”да бўлиб ўтган ўйинда қозонликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Майдон эгалари биринчи бўлим ўрталарида пеналтидан унумли фойдалана олишмади.

Футболдаги ўша олтин ақида яна ўз сўзини айтди. Максим Канунников 81-дақиқада жуда чиройли услубда мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 77-дақиқада эронлик Саид Эззатоллахи иккинчи сариқ карточка эвазига майдондан четлатилгнанди.

Бугунги ғалабадан сўнг “Рубин” жамоаси 26 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. “Локомотив” ҳисобида ҳам шунча очко бор. “Анжи” 20 очко билан 11-поғонадан жой олган. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф