UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  14 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Рубен Аморим: "Мен келаси йилдаёқ АПЛни ютамиз демаганман" Янгиликлар

Рубен Аморим: "Мен келаси йилдаёқ АПЛни ютамиз демаганман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси келаси мавсумда ҳам АПЛни ютмаслигини айтди.

"Кўп иш қиляпмиз, янгича стандартларни жорий қилдик, баъзида ўша стандартларга мослашмаган футболчиларни алмаштиряпмиз. Келаси йилиёқ АПЛни ютамиз демаганман, ҳали аҳмоқ бўлиб улгурганим йўқ.

Ҳозир биз кўп азоб чекяпмиз, биз келаси мавсумда яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Келаси мавсумда ҳам соврин учун даъвогарлардан бири бўламиз деб ўйламайман, балки икки йилдан кейин ҳам бундай бўлмас. Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз шошилиб иш қиляпмиз. Лекин биз рақобатбардош бўлишимиз учун узоқ йиллар кетишини истамайман. Бундай ўйлай олмайман. Мен ундай мураббий эмасман. Бундай нарсалар менда йўқ.

Фақатгина "Манчестер Сити" эмас, ҳозир кўплаб жамоалар юқори даражада. Биз улар даражасига етишимиз керак. Эътиборимни кучли жиҳатларимизга қаратганман. Шунингдек, клубнинг статусига қараб катта футболчиларни жамоага олиб келишни истайман", - деди манкунианликлар устози.

Айни дамда "қизил иблислар" пешқадам "Ливерпуль"дан 36 очкога ортда қолган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика