РПЛнинг жорий мавсумида навбатдаги истеъфо
01 окт 2019 00:25
Янгиликлар
РПЛнинг жорий мавсумида навбатдаги истеъфо
«Аҳмат» клуб устози Рашид Раҳимов РПЛнинг 11-тур «Сочи»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан (2:0) кейин истеъфога чиқарилди.
Бу ҳақда жамоа раҳбари Магомед Даудов маълум қилган. 54 ёшли Раҳимов Грозний шаҳри клуби бошқарувига 2018 йилнинг сентябрь ойида келган. Раҳбарият жорий мавсум мутахассисга Европа Лигаси ўринлари учун курашиш вазифасини қўйганди. Бироқ, «Аҳмат» айни пайт мусобақа жадвалида 9 очко билан аутсайдерлар қаторида турибди.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Спартак Москва» клуби устози Олег Кононов ҳам қониқарсиз натижалари боис вазифасидан озод этилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар