UZ

Сўнгги янгиликлар

РПЛ. “Ротор”га техник мағлубият ёзилди ва “Ростов” 7-ўринга кўтарилди Янгиликлар

РПЛ. “Ротор”га техник мағлубият ёзилди ва “Ростов” 7-ўринга кўтарилди

РПЛ 8-тури доирасида 19 сентябр кунига белгиланган “Ростов” – “Ротор” баҳси меҳмон жамоада коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани сабаб бекор қилинганди.

Россия футбол иттифоқининг тартиб-интизом қўмитаси раиси Артур Григорьянц мусобақа протоколига кўра, “Ротор”га техник мағлубият (0:3 ҳисобида) ёзилганини тасдиқлади. Олдинроқ, волгаградликларнинг 7-турдаги "Краснодар"га қарши ўйини ҳам бекор қилинганди.

Шу тариқа, “Ростов” очколари сонини 14 тага етказиб олиб, 7-ўринга кўтарилди. “Ротор” эса 2 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика