РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди
20 июл 2024 19:33
Янгиликлар
РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди
Москванинг "Локомотив" клуби Россия Премьер-Лигаси 1-тури доирасида "Акрон"ни (3:2) мағлубиятга учратди.
Янги мавсумнинг биринчи голи муаллифи Сергей Пиняев бўлди. "Темирйўлчилар" аъзоси 29-дақиқада ҳисобни очди. 36-дақиқада Солтмурад Бакаевнин аниқ зарбасидан кейин меҳмонлар жавоб голини уришди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Алексей Батраков москваликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 40-дақиқада Абу-Саид Эльдарушев мувозанатни тиклади.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда ғалаба голини Дмитрий Воробьёв 79-дақиқада уришга муваффақ бўлди.
|
Локомотив Сергей Пиняев - 28', Алексей Батраков - 38', Дмитрий Воробьев - 79' |
Премьер-лига . 1-тур 20/07/2024, 18:00 2
:
3
Тугади
|
Акрон Солтмурад Бакаев - 36', Абу-Саид Эльдарушев - 40' |
Стадион: RZD Arena
45'
90'
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар