Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга эътирозим йўқ”

Aslanov Jasurbek
19 авг 2017, 00:18
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви (0:1) якунларига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Бугун жамоамиз икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этди. Ўзимиз яратган имкониятлардан фойдалана олмадик. “Бунёдкор” жамоаси яхши ҳимояланди. Қолаверса,  омад ҳам биздан юз ўгирди. Ҳатто бир метрдан ҳам дарвозага гол ура олмадик. Шунга қарамай йигитларга эътирозим йўқ. Бугун улар ғалаба учун майдонга тушишганди. Албатта гол урмасдан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Кейинги мағлубиятлардан керакли хулосаларни чиқарамиз. Бу руҳий ҳолатдан тезда чиқиб кетишимиз керак. Энди бор эътиборимизни шунга қаратамиз. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz