UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  5 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  11 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  3 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  13 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Таиландга боради Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Таиландга боради

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига йўл олган.

Вакилларимиз ушбу босқичда 19 январь куни БАА жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан футболчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яна катта мухлислар гуруҳи шакллантирилмоқда. Айни пайтда Таиландда Тошкент, Урганч, Бухоро, Андижон, Асака, Қарши, Фарғона, Наманган каби кўплаб шаҳарлардан ташриф буюрган мухлислар, «Қўқон-1912» клуби директори ва бошқа бир қатор футбол мутасаддилари, ашаддий мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ўзбек футболи мухлисларининг ўзига хос янги тўлқини, миллий спорт ғоясидир. Аҳамиятлиси, мана шундай мухлислар орасида таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовнинг ҳам Бангкокка ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибида “Насаф” (10) ва “Бунёдкор” (5) клубларининг ўйинчилари кўпчиликни ташкил қилади. Бердиев ва Абрамовнинг Таиландга келишидан асосий мақсад футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларни янада руҳлантиришдан иборатдир. Мураббийлар 18 январь куни Бангкокка етиб келишади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мутахассис ОТЖ мураббийлар штабининг фаолиятига асло аралашмайди. Терма жамоамиз Любинко Друлович ва Равшан Ҳайдаров бошчилигида бўлажак баҳсга тайёргарликни давом эттиради. Бердиев ва Абрамов эса учрашувдан олдин ўз шогирдларига руҳий далда бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун келишмоқда.

Рейтинг: +148   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика