UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  3 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  5 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" охирги ўйинларда бунчалик кучли қаршиликка дуч келмаганди деб ўйлайман. Чемпион жамоа майдонида муносиб ўйнадик. Аммо 30-40-дақиқаларда хатоларга йўқ қўйдик. Эътиборсизлик натижасида иккита гол ўтказдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман, биз эса бор эътиборимизни Суперлига баҳсларига қаратамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.



- "Насаф" кейинги мавсумда ҳам ОЧЛда ўйнай олмаслиги деярли ойдинлашди. Бу клуб учун муваффақиятсизликми?

- ОЧЛга чиқа олмаганимизни муваффақиятсизлик демаган бўлардим. Аммо йил бошида кўпчилик "Насаф" чемпионатда жон сақлаш учун курашади деб ўйлаганди, тўғрими? Биз янада юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳаракат қилгандик. Бизда Машарипов ёки Черандек футболчилар йўқ. Йил бошида мана шу таркибни шакллантириш вазифа қилиб қўйилган эди.

- "Насаф" бугун чемпион билан сафарда тенгма-тенг ўйнади, аммо Суперлигада Қаршида сўнгги ўриндаги "Бухоро"га имконият бой берилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Бухоро"га қарши ўйинда ютқазиб қўйганимизда натижа учун айбдормиз деб айтгандим. "Қизилқум" ва "Бухоро" билан ўйинларда рақиблар ҳимоявий тактикада ўйнашди, катта куч билан ҳимояда ўйнаган жамоаларга қарши ўйинда ғалаба қозона олмадик. Футболчиларим рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмай шошилишди ва натижада имконият бой берилди. Бугун ҳам агар бироз совуққонроқ ҳаракат қилганимизда балки ўйин қўшимча таймларга ўтиши мумкин эди. Бугунги ўйиндан олдин қанчалик қийин бўлса ҳам кўпчилик "Пахтакор"ни ютишимиз кераклигини айтганди. Шундай пайтда ўзимни "Реал" мураббийидек ҳис қиламан. Сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар биздан ғалаба кутишади.



- Ўйиндан сўнг МОҚ раҳбари билан гаплашдингиз. Суҳбат нима ҳақда бўлганини айта оласизми?

- Рустам ака Шоабдураҳмонов билан бундан олдин ҳам кўришгандик. Бугун ҳам кўришдик. Биласиз "Насаф" олимпия терма жамоаси базавий клубларида бири ҳисобланади. Шу боис МОҚ раҳбари футболчиларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиб турибдилар. У кишининг ғамхўрлигидан мамнунмиз албатта.


Нарзулла ёзиб олди

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика