UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

"Рўзиқул Бердиев - самолёт, Андрей Канчельскис - трактор" - Славко Лукич билан интервью Янгиликлар

"Рўзиқул Бердиев - самолёт, Андрей Канчельскис - трактор" - Славко Лукич билан интервью

Анъанадан чекинмаймиз.

"Жаҳон ўргимчак тўри" бизга жуда катта имкониятларни тақдим қилаётган пайтда уйда бекорчи бўлиб ўтиришдан маъно йўқ. Минимум имкониятдан максимал равишда фойдаланишга, "йўқ жойдан гол уриб кетишга" интиляпмиз биз ҳам.

Бу сафарги "ўлжамиз" "Насаф" ва "Навбаҳор" таркибида ўйнаб кетган ҳимоячи Славко Лукич бўлди. Олдинги интервьюлардан бирида Душан Савич гарчи сўнгги маошини олмаган бўлса-да, "Пахтакор"ни судга бермаганлигини айтганида "Навбаҳор"нинг кўпчилик мухлислари буни Алексей Беленков воқеасига боғлашди. Биз футболчиларни зўрлаб, ундай де, бундай де, "Навбаҳор"ни ёмонла ёки осмонга кўтар демаймиз. Уларнинг ҳар бир айтган гапини оммага ҳавола этамиз. Яна қайтараман, футболчиларнинг айтган гапини сайтга чиқарамиз. Уларнинг нима дейишлари эса ўзларининг ихтиёри.

- Славко, ўзбек футболи мухлислари номидан салом йўллайман. Ишлар қандай?
- Барчага салом. Эл қатори карантиндамиз. Ҳозирда индивидуал тарзда машғулотлар қиляпман. Қишда янги жамоага қўшилишни ният қилганман.

- Интернетда сизнинг сўнгги жамоангиз сифатида Босниянинг "Звезда-09" жамоаси кўрсатилган. У ердан 1 июль куни кутган экансиз. Ҳозир қайси жамоадасиз?
- Ҳозирча эркин қушман. Бироз дам олишни ният қилгандим. Аслида олдимда таклифлар бор эди. Шунчаки оиламга вақт ажратишни истагандим.

- Эшитишимиз бўйича, Сербияда ҳолат унчалик яхши эмас, коронавирус ҳам юқори тезликда тарқалаётган экан.
- Бир ҳафталар олдин шунақа эди. Ҳозир кўп нарса жойига тушиб қолди. Сербия яхши ҳолатга кириб бормоқда. Чемпионат ҳам бошланди. Умуман олганда барчаси яхши.

- Катта футболга қай тариқа кириб келгансиз?
- Ёшлигимда Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида Неманья Матич ("Манчестер Юнайтед"), Душан Тадич ("Аякс"), Стефан Йоветич ("Манчестер Сити"да ўйнаган) каби футболчилар билан ўйнаганман. Катта футболга кириб келиш шундай кечган. Умуман олганда Сербияда футбол юлдузлари жуда кўп. У ерда футболни кўпроқ яхши кўришади. Кўчаларда ёш болалар тўп тепишади. Ўзбекистонда ёш болаларда футболга қизиқиш унчалик юқори эмас экан. Кечқурун асосан катта ёшлилар сунъий майдонга чиқишини кўп кўрганман.

- Қайси жамоа таркибида профессионал даражага бора олдингиз деб ўйлайсиз?
- Трнаванинг "Спартак" жамоаси билан яхши ўйин кўрсатиб, балки, ўзимнинг янги, юқори босқичимга чиққандирман. У ерда ўсдим, ривожландим, ўйин амалиётига эга бўлдим, чемпионликни қўлга киритдим. Кейинчалик ҳаётимдаги энг яхши онларни тақдим қилган "Насаф" таркибида ўйнадим. Ўзим ўйнаган барча клубдагиларга катта раҳмат айтаман.

- Ўзбекистоннинг икки жамоасида ўйнадингиз. Сизга бир вақтда "Насаф" ва "Навбаҳор"дан таклиф тушса, қайси жамоага борардингиз?
- Албатта, "Насаф". Чунки Рўзиқул Бердиев энг зўр мураббий. У ёшлар билан яхши ишлай олади, жуда талабчан ва яхши маънода инжиқ. Айтганини бажартирмагунича қўймайди, бу эса футболчининг ривожланишида катта ўринга эга бўлади.

- Мураббийлар масаласида ҳам тўхталсак: қайси мураббий талабчан - Рўзиқул Бердиев ёки Андрей Канчельскис?
- Албатта Рўзиқул Бердиев. У Канчельскисдан 100 марта яхши. Солиштирадиган бўлсак: Рўзиқул Бердиев - самолёт, Андрей Канчельскис - трактор. Бердиев доим замон билан ҳамнафас, Канчельскиснинг мактаби эски, ўз доирасидан чиқмайди.

- Эшитишимизга қараганда, "Навбаҳор" сиз билан қарздорликни узмаган экан. Клуб сизга 70 млн сўмга яқин пулни тўламаган.
- Тўғриси, бу ҳақида билмайман. Ҳоким жуда яхши инсон, шу сабабли "Навбаҳор" билан бу муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга урундик (у бу саволга тўлиқ жавоб беришни истамади).

- Унда нега "Навбаҳор"дан кетдингиз?
- Андрей Канчельскис мени ёмон кўрарди. Ёдимда, Игорь Голбан жароҳат олганди. Ўшанда мен Канчельскисга марказий ҳимояда ҳам ўйнай олишимни айтгандим. 4 ўйинда мағлуб бўлмадик, икки голли пас амалга оширдим. "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин менга ҳеч нима демади ва навбатдаги ўйинларда захирада қолдирди. У мени доим танқид қилаверарди.

- Шунингдек, мухлисларга "Насаф"дан кетганингиз сабаби ҳам қизиқ.
- Ўша йили клубнинг ҳомийлари билан муаммолари пайдо бўла бошлади. Гап пулда эмас, мен катта маош олардим ва клубга оғирлик қилаётганди. Шу сабабли "Насаф"дан кетдим. Клубнинг менга катта пул тўлашини истамагандим. Шукурки, эндиликда "Насаф"да барчаси яхши. Европада футбол шундай. Ҳар бир мураббий ва футболчи бундай паллада шундай иш қилган бўларди.

- Футболда мухлислик алоҳида ўринга эга. Сиз ўзбек футболидаги энг кўп мухлисга эга икки клуб таркибида ўйнадингиз. Солиштирадиган бўлсак, қайси клубнинг мухлислари зўр, "Насаф" ёки "Навбаҳор"?
- Иккиси ҳам зўр. Ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Шунчаки "Насаф" ва "Навбаҳор"даги мухлислар - Ўзбекистондаги энг зўрлари.

- Тасаввур қилинг. Ҳаётингизда 10 дақиқа вақт бор. Шу 10 дақиқани ажойиб инсон билан бир бокал қаҳва ичишингиз мумкин. Кимни танлаган бўлардингиз?
- Рўзиқул Бердиев. Суҳбатлашишга жуда зўр инсон. Ҳазилни ҳам жойида ишлатади. Ҳар кун машғулотдан олдин у билан жарима зарбалари тепиш борасида баттл уюштирардик. Ютган ютқазганга "Ред Булл" олиб берарди. Бир кун у, бир кун мен ютардик. Рўзиқул Бердиев футболчилар билан шундай ажойиб муносабат ўрнатганки, шогирдлари учун у ота каби меҳрибонлик қилади, ўргатади, урушади. Муҳими барчасини тартиб остида ушлаб тура олади.

- Сиз кўплаб чемпионатларда ўйнагансиз. Айтингчи,  ўзбек/серб/босния футболи ўртасидаги фарқ қандай?
- Ўзбекистонда бюджети катта жамоаларгина натижа қайд эта олар экан. Сербияда жамоалар индивидуал футболчига таянишади. Биласизми, нима учун Ўзбекистоннинг кўплаб клублари Сербиядан легионер танлашади? Чунки сербларнинг катта қисми индивидуал тарзда кўп ишлайди. Машғулотлар якунига етганидан кейин ҳам бир-икки соатлаб стадионда қолиб, техникага ишлов беришади. Босния футболини прагматикага солиштирса бўлади. Жамоалар жуда оғир ўйнашади. Уч давлатнинг футболини солиштирганда Ўзбекистонда жамоавийликка эътибор катта, шунингдек, ўйин ҳам тезроқ кечади.

- Кўп давлатларда футбол ўйнаб, дунёнинг кўплаб мамлакатларига боргансиз. Ўзингизнинг она ватанингиздан ташқари, энг чиройли 3 жойни танлаб беринг.
- Словакия. Тарихий обидаларга бой давлат. Узоқ масофага пиёда юриб ҳам чарчамайди одам. У ердаги биноларни кўриб, кўз тўймайди. Дубай. Менимча дунёдаги энг чиройли шаҳар. Саноатнинг ҳар соҳасида ривожланиш, ҳар бир нуқтада замонавий бинолар... Барчаси идеал у ерда. Исландия. Ўзгача давлат. У ерда кўп нарса кўзингизда ноодатий кўринади. Шу сабабли ҳам у ерлар жуда чиройли. Ўзбекистон ҳам гўзал ошён. У ерда фаолиятимнинг бир қисмини ўтказдим. Дунё айланишни яхши кўраман. Бироқ ҳозир соғлиқни ўйлаш керак. Ўзбек футболи мухлисларига ҳам ўзларини ўйлашини тавсия қилган бўлардим. Уларга саломимни етказиб қўйинг. Шу ўринда уларга катта раҳмат айтаман. Сиз каби мухлислар дунёда бошқа топилмайди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика