UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  0 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  11 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Рўзиқул Бердиев: "Рақибда футболчилар кўп. Шу сабабли уларнинг барчасини ўрганиб чиқдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақибда футболчилар кўп. Шу сабабли уларнинг барчасини ўрганиб чиқдик"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Шаржа"га қарши ўйиндан олдин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Олдимиздаги мақсад - ғалаба. Бунинг учун бор кучимизни беришимиз керак бўлади. Рақиблар жуда тажрибали жамоа. Муҳим паллаларда турибмиз. Эртанги учрашувда ғалабани, мухлисларни хурсанд қилишни кўзлаб майдонга чиқамиз.

Акмал Мозговой: - Эртага бизни қийин рақиб кутиб турибди. "Шаржа"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Учрашувда мухлисларни, халқимизни хурсанд қилишга, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўйинга тайёрмиз.

- Мавсумнинг энг мураккаб палласида турибмиз. Эртанги ўйинга футболчиларнинг жисмоний ҳолати тайёрми?

Рўзиқул Бердиев: - Тўғри таъкидладингиз. Мавсумнинг бундай палласида барчаси оғирлашиб боради. Ҳосилни йиғадиган пайт келяпти. Ҳар бир турнирда ўзимизнинг максималимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳам жиддий мақсад қўйганмиз. Мақсадимиз - мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш. Эртанги ўйиннинг жиддийлиги футболчиларга иштиёқ беради ва ўзимизга керакли кучни топиб оламиз. Бу ерда фақатгина куч эмас, ақл билан ҳам ўйнаш керак. Чунки эртанги натижа жамоанинг кейинги босқичга чиқишига таъсир қилади. Шу сабабли яхши натижа қилиш умидидамиз.

- "Насаф"да қандай йўқотишлар бор?

Рўзиқул Бердиев: - Сўнгги ўйинларда кўрганингиздек, Муҳаммадиев иштирок этмаяпти. Эргашевнинг ҳам жароҳати бор. Жигаури ҳам жароҳат олганди, у машғулотларга қайтди. Бу биз учун қувонарли ҳолат. Рақибларда кимлар ўйнамаслигини билмайман, аммо уларда футболчилар шунчалик кўпки, бир-бирининг ўрнини тўлдира олишади. Шу сабабли уларнинг ҳар бир футболчисини ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Биламиз, "Шаржа" қарши ҳужумларда тез ўйнайди, индивидуал жиҳатдан кучли футболчилари кўп. 

- "Насаф" эртанги ўйинда ғалаба қозонса, буни кимга бағишлайсиз?

Рўзиқул Бердиев: - Мухлисларимиз жуда кўп. ОЧЛда эса фақатгина ўзингиз ёки вилоятингиз учун эмас, балки, бутун Ўзбекистон учун ўйнайсиз. Эртанги учрашувда ҳам ўзбек халқини хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

- Ўтган ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилгандингиз, бироқ гол ҳисобга олинмаганди. Эртанги ўйинда бунинг аламини олиш имкони борми?

Акмал Мозговой: - Эртага бор кучимизни намойиш қилиб, яхши ниятда яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. Мендан гол кутиш мумкинми? Насиб қилса.

- "Насаф" ОЧЛда ўз майдонида ишончлироқ ўйнайдими ёки сафарда босимларсиз?

Акмал Мозговой: - Ўз майдонимизда мухлисларимиз худди 12-ўйинчидек бўлиб туришади. Шу сабабли уйда сал осонроқ бўладими деб ўйлайман. 

Рўзиқул Бердиев: - Бу мусобақада кетма-кет икки йилдан бери қатнашяпмиз. Йигитлар бундай баҳсларда нималар кераклигини анчагина тушуниб қолишди. Шуларни эсдан чиқармаган ҳолда ўйинда ҳаракат қилиш керак бўлади. Даража, савия бу ерда катта роль ўйнайди. Бу йигитлар билан кетма-кет иккинчи йил турнирда қатнашяпмиз. Йигитлар анчагина тажриба йиғиб олишди. "Шаржа"да мағлубиятга муносиб эмасдик. Уйдами, сафардами ўз ўйинимизни кўрсатиб, натижа олишга ҳаракат қиламиз. 

- "Шаржа" бош мураббийига "Насаф"нинг ўша пайтдаги ва ҳозирги ўйинида қандай ўзгаришлар борлиги ҳақида савол берилди. Сизнингча ўша пайтдаги "Шаржа" ва ҳозирги "Шаржа" ўртасида қандай фарқ бор?

Рўзиқул Бердиев: - Олариу узоқ йиллардан бери БАА жамоаларида ишлайди, мамлакатнинг машҳур мураббийларидан бири ҳисобланади. Натижалари ҳам ёмонмас. Ушбу мураббийнинг келиши "Шаржа"нинг олдидаги мақсадлари улканлигини билдиради. Таркибига қарайдиган бўлсак, "Шаржа"нинг вазифаларини билиб оламиз. "Ал Аҳли"да ишлаганида бу мураббийни билардим. Ўшанда таркибимизда Геворкян, Шомуродов каби футболчилар ўйнарди. Маҳоратга ҳам таянардик. Ундан кейин эса биз кўпроқ ўз ёшларимизга, академиямизга эътибор қаратишни бошладик ва шу тариқа жамоа шакллантирдик. Индивидуал жиҳатдан кучли бўлмаган футболчилар камлиги учуну жамоавийликка эътибор бердик. Бу қайсидир маънода ўзини оқламоқда. Рақиб мураббийининг илиқ фикрлар айтгани, "Насаф" учун ҳам ёқимли.

- "Ал Аҳли"да ишлаганда ушбу мураббийга рақиб бўлгансиз, "Шаржа"да ҳам рақиб бўлдингиз. Ушбу мураббийнинг фаолиятида қанчалик ўсиш бўлган?

Рўзиқул Бердиев: - Мунтазам кузатмаганман. Бунга вақтимиз ҳам кам бўлган. Анча йилдан буён БААда ишлаяптими, демак, талабгир мураббий ҳисобланади. Ўз услуби бор ва буни ҳар бир жамоасига сингдириб келади. Ўтган ўйиндан кейин ҳам у билан илиқ гаплашдик ва у "Насаф"нинг сифатли ўйин намойиш қилганини айтди. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди. Жамоамиз фақатгина сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика