UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  7 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  227 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб режасини бузиш учун аввал битта гол уришимиз керак эди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб режасини бузиш учун аввал битта гол уришимиз керак эди”

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев саволларга жавоб берди.

- Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда “Андижон” жамоасининг мураббийлари томонидан ишлаб чиқилган тактика ўзини оқлади. Бу режани бузиш учун биз гол уришимиз керак эди. Ҳисобни очганимиздан сўнг, кўрдинглар яна икки бор тўп киритдик. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, бугун янги куч, ўзгартирилган тактика бу – Исломбек Рашидхоновдир. Иқтидорли футболчи захирадан майдонга тушгач, ўйинимизни кучайтирди ва ўзгариш қила олди. Муҳими ОЧЛ ўйини олдидан ғалаба қозониб, кайфиятни кўтариб олдик. Ўйлайманки ҳақли равишда ғалаба қозондик.

- Деян Болевичда ўйин амалиёти кам бўлсада, учрашувда ўзини кўрсатишга харакат қилди. Ғалабага ҳисса қўшиш ва мухлислар меҳрини қозониш учун астойдил ўйнади. Умуман олганда, черногориялик ҳимоячи ўз ишини яхши бажарди.

- Сайдулло Раҳматовни бугун чап қанот ярим ҳимоясига қўйгандик. Лекин у ўйинга киришиб кета олмади  – дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика