Рўзиқул Бердиев: “Рақиб билан бирга майдонга қарши ҳам курашдик”
07 июн 2014 13:33
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Рақиб билан бирга майдонга қарши ҳам курашдик”
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугун бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган рақиб билан бирга майдон билан ҳам курашдик,- дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич.
– Майдоннинг ҳолати ачинарли аҳволда экан. Бу ҳолат нафақат бизнинг, балки мезбонларнинг ўйинига ҳам қийинчилик туғдирди. Чунки футболчилар яхши майдонда ўйнашни ҳохлашади. Ўйинга келадиган бўлсак, албатта, биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар ташкил этсакда уни якунлашда оқсадик. Бунинг устига стандарт вазиятдан сўнг ўз дарвозамидан гол ўтказиб юбордик. Стандарт вазиятларда улар гол киритиш учун яхши имконятга эга бўлишини биз билардик. Шунга қарамай ўша вазиятда бирозгина эътиборсизлик қилинди ва мезбонлар гол киритишди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Ташаббус биз томонда бўлди. Аммо “Қизилқум” ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди. Бугунги дуранг бизни асло қониқтирмайди. Лекин бу футбол. Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришда давом этамиз.

Фикрлар