UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  0 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  12 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15

Рўзиқул Бердиев: “Қийин ўйинда уч очко ишладик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Қийин ўйинда уч очко ишладик”

“Бухоро” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйин оғир бўлди. Сабаби “Бухоро” бизга қарши жиддий ҳозирлик кўрган ва ғалаба учун майдонга чиқишганди. Бугунги ўйинга қўйилган вазифвамиз – уч очкони қўлга киритиш эди. Бунга эришдик. Лекин бунга осонликча эришмадик. Мезбонлар бизга анча муаммо туғдиришди. “Бухоро”нинг ўйинларини анча жиддий ўрганган эдик. Йигитлар шунга мос равишда кўрсатмаларимизни бекаму кўст бажара олишди. Умуман ўйин жанговар руҳда ўтди, деб айтиш мумкин.

- "Бухоро"дан бир футболчи майдондан четлатилди...
- Очиғини айтсам, рақиб бир киши кам бўлиб ҳаракатланса бу менга ёқмайдиган ҳолат. Чунки бу шогирдларимга ҳам баъзида руҳий томондан салбий таъсир қилади. Ўша вазиятда Геворкян тезлик билан рақибдан ўтиб кетаётган бир пайтда, уни чалиб йиқитди ва иккинчи бор огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этди. Бу албатта, бухороликларга қийинчилик туғдирди. Чунки “Насаф”га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмасди.

- Бақоевнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Бақоев ўзи ишининг устаси эканлигини биламиз. Шу ёшида ҳам яхши формада эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўйлайманки, ҳали унинг “Бухоро”га фойдаси тегади. Гарчи ўйин амалиёти кам бўлсада, унинг тажрибасига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

- Бугун Элдорбек Суюнов учрашув қайдномасига ҳам киритилмади...

- Аввалги ўйиндаги кичик жароҳати унга бироз ҳалал бераётганди. Шу боис унга дам беришга қарор қилдик. Унинг соғлиғи жойида, жароҳати оғир эмас. Ўйлашимча, у терма жамоа йиғинига жалб этилган ва бош жамоага ёрдам бера олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика