UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  1 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  10 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фарғонага таркибдаги бир қатор муаммолар билан келгандик. Бугун “Нефтчи” яхши ўйнади. Балки Фарғона жамоаси ғалабага лойиқ ўйин кўрсатгандир. Мағлуб бўлаётиб дуранг қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳам қайсидир маънода руҳий тушкунликдан олиб чиқишга яна бир сабаб бўлиши мумкин. Бугун таркибда жиддий муаммолар борлигини айтиб ўтдим. Мана шундай ҳолатда “Нефтчи”дек жамоа уйида ўйнаш қийин кечади. Ўйин сўнггидаги вазиятни ҳисобга олсак, бугун бир очко ишладик.

- Фарғонада кечган сўнгги ўйинда “Насаф” “Нефтчи”ни мағлуб этганди. Ўша ўйин билан таққослаганда, “Насаф” бугунга келиб кучсизландими ёки “Нефтчи”да ўсиш борми?
- “Нефтчи” жамоаси янги тактик схемада ўйнаётганига гувоҳи бўлдим. Фарғоналиклар беш ҳимоячи билан ўйнашди яъни 3 та яққол марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Умуман олганда мазкур тактика бугун рақибга қўл келди. Ўтган сафарги баҳсда омад биз тарафда бўлганди. Шунинг учун тезкор голлар ургандик. Бироқ бугун мезбонлар яхши ҳаракат қилишди.

- “Насаф”нинг ғалабасиз серияси давом этади. Бу бош мураббийга босим юклайдими?   
- Ҳа албатта! Натижага мураббий жавобгар. Вазиятни тўғри тушуниб турибман. Қаршилик мухлислар эса биздан ғалаба кутяпти. Балки айб мендадир, - деди Бердиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика