UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  0 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  3 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  5 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  10 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  18 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  6 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  8

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди"

"Насаф" матбуот хизмати учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев томонидан билдирилган фикрларни чоп этди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа Суперлигада "кучли олтилик"ка кириш мақсадига эриша олмаганини қайд этиб ўтди.

- "Бугунги учрашувда кучли жамоа ғалаба қозонди. “Бунёдкор” бизга нисбатан анча кучли ўйин кўрсатди ва хақли ғалабага эришди. Агар пенальтидан фойдаланганимизда, балки ўйинни ўз тарафамизга оғдирган бўлардик. Афсуски, бу амалга ошмади. Қизил карточка ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунингдек, Ғолиб Ғайбуллаевнинг бошидан олган жароҳати туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширишга тўғри келди. "Бунёдкор" яратилган вазиятларини голга айлантира олгани уларга қўл келди. Афсуски, мақсадимиз бўлган "кучли олтиталик"ка киришни уддалай олмадик. Биз ҳам, мухлисларимиз ҳам бундай ҳолатларга тайёр бўлишлари лозим. Таркибимиздаги етакчилар жамоани тарк этгани ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ҳозирги мавжуд таркибимиздан мўъжиза кутишди, аммо буни амалга ошириш ниҳоятда қийин иш эди. Учрашувларда кўплаб вазиятлар яратилмоқда, имкониятга эга бўляпмиз, аммо уларни голга айлантиришда тажриба етишмаётганлиги панд бермоқда. Ҳозирги "Насаф"нинг ёшлари учун бу каби ўйинлар катта тажриба мактаби бўлиши аниқ. "Насаф" ёшларининг келажаги порлоқ", - дея ўз фикрларини билдириб ўтган Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика