UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  2 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб”

"Насаф" - "Металлург" учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало эртанги байрам билан барча устоз ва мураббийларни чин дилдан табриклайман. Улар олдида таъзимдаман. Бугунги ўйинга режамиз рақибга юқори босим ўтказиш ва  тўпга эгалик қилиш эди. Устига устак тезкор голлар уриб, вазифамизни анча енгиллаштириб олдик.  Иккинчи бўлимдаям бу ўйинимизни давом эттирдик. Рақибга 90 дақиқа босим ўтказишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.  “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб эди. Рақибни ўз ўйиини намойиш этишга бермаслигимиз керак эди Шу сабаб улар бугун деярли имкониятга бермадик.

- Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, “Насаф” сўнгги икки мавсумда Қаршида бекободликлар дарвозасига гол уролмай келаётганди. Бу ҳам сизга қайсидир маънода босим юкладими?


- Ҳа, статистика ҳам ўз ўзидан бўлмайди.  Бу ҳам қанчадир фоиз босим юклаши аниқ эди. Албатта унга эътибор бериб туриш керак.   

- “Насаф” кейинги турда Тошкентда “Бунёдкор” билан куч синашади. Ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалида очкоси бир хил...
- Албатта кейинги турда энг принципиал рақиб билан куч синашамиз. Шу сабаб Тошкентда ҳам фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдинда ФИФА кунлари бор. Шу сабаб жамоага турт кунлик таътил берилади.  Сўнг Қаршида тўпланиб Тошкентдаги ўйинга тайёргарлик кўрилади.

- Жароҳатланганлар Шомуродов ва Раҳматуллаевнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нималар дея оласиз. Улар қачон майдонга қайтади?

- Шомуродов “Насаф”ни катта ютуқларига улкан ҳисса қўшган. Ҳозир у соғлигини тиклаш билан банд. Албатта бу жараён бироз чўзилиб кетди . Дилшод Раҳматуллаев Германияда тиббий кўрикдан ўтиб қайтди. Ҳозир у клуб билан бирга. Албатта формани тиклаш осон бўлмайди. Тез орада унинг жамоага ёрдами тегишига умид қиламан.


Азиз Нурий

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика