UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  1 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" - "Насаф" учрашувини олдин ҳақиқий дерби, деб мақтана олар эдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" - "Насаф" учрашувини олдин ҳақиқий дерби, деб мақтана олар эдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйиннинг темпи ва тезлиги унчалик юқори бўлмади. Лекин икки жамоанинг ҳам асосий вазифаси натижа эди, биз буни уддаладик. Вазиятларни кўп дейиш қийин. Муҳими ҳисобни ҳам, ўйинни ҳам назорат қилиб турган эдик. Истаган вақтимизда қўшишимиз мумкин. Йигитларга натижа ва кейинги босқичига йўлланма олишни кўрсатма бергандик. 

- Ҳусниддин Алиқулов ҳақида

- Уни кичик жароҳати безовта қилаётганди. Шу боис терма жамоага ҳам чақирилгани йўқ. Бир ҳафтача вақт керак бўлади. Терма жамоа ҳам даволанишга руҳсат берган.  Бугун Алиқуловдан ташқари Абдувоҳид, Жавоҳир, Жўрабекка дам беришга қарор қилдик. Ротатция билан ўзгаришлар қилдик.

- Дониёр Нарзуллаев кўриниш берди. Станоевич ҳам  қайтмоқда. Станоевич қачондан асосий таркибда майдонга тушиши мумкин?

- Бу икки футболчининг тажрибаси бор, талаб ва кўрсатмаларимизни билишади. Марко яқиндан келиб қўшилди. Бизни қувонтирадиган жиҳати жароҳатига қарамасдан машғулотларга тезда киришиб кетди. Бу унинг руҳий томонлама тетиклигидан далолат. ОКМК билан ўйингача ҳам оз фоизда бўлсада қайтишига умид қиламиз. Дониёрда ҳам шундай ҳолат. У ҳам бугун 10 дақиқа ўйнаган бўлса ҳам, яхши киришиб кета олди. Жамоанинг ҳужумларида фаол бўлди. Кўпроқ футболчиларга эга бўлсак янада яхши. 

- Азиз Холмуродовда Зафар Холмуродов каби интилиш, иштиёқи қандай?

- Отаси даражасида нимадир борлигини кўрмаяпман. Баъзи бир ўйинларга жалб қиламиз, ўзига ишончсиз ҳаракат қилади. Буни яширмаймиз, ўзига ҳам айтганмиз. Лекин уни потенциали бор. Сиз ҳам, мен ҳам яхши биламан бош билан ўйнашда отасини яқинига ҳам келмайди. 

- Сиз тўп тепган ва ҳозирги даврдаги "Машъал" - "Насаф" учрашувининг фарқи нимада?

- Ёмон томони "Машъал"нинг Про лигада ўйнаётгани. Биз улар билан доим Суперлигада ўйнардик. Кескинлик юқори чиқарди. Ҳақиқий дерби деб мақтасак бўлар эди. Ҳозирги ўйинни даражасини кўрдинглар. "Машъал" жамоасига олдидаги мақсадига эришишида омад тилаймиз. Қашқадарёрдан 3та жамоаси бор, уларнинг 2таси Суперлигада бўлса ўйинлар кўпаярди, мухлислар ҳам қизиқарди. 

- Ғузорадаги учрашувларда кўп кўриниш бермоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ?

- У ерда ҳам айрим ўйинчиларимиз бор. Имкониятимиз бўлганида албатта бориб кўрамиз. Масофамиз яқин. "Машъал"да ҳам, "Шўртан"да ҳам академиямизни тамомлаган футболчилар бор. Имкон борида фойдаланиб йигитларни назорат қилиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика